- "Ал-Қайда" ва толиблар Афғонистонда шу йилнинг сентябрига режалаштирилган парламент сайловларининг ўтказилишига тўсқинлик қилишга уриниб кўради, - деб ҳисобламоқда мамлакат расмийлари.

Афғонистон президенти Ҳомид Карзайнинг вакили Жавод Лудин Қандаҳордаги масжидлардан бирида
1 июнь куни амалга оширилган ва 20 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлашни сайловолди террористик кампаниясининг бошланишидир, деди.
Ўша куниёқ мамлакатдаги тинчлик сақловчи кучларга қарашли самолётни "Ер-Ҳаво" русумидаги ракета билан уриб туширишга ҳаракат қилишди.
Жавод Лудиннинг айтишича, иккала воқеа ўртасида боғлиқлик мавжуд.