АҚШнинг собиқ Президенти Жимми Картер Вашингтонни Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасини ëпишга чақирди.

Атланта шаҳрида ўтказилган инсон ҳуқуқларига бағишланган анжуманда маъруза қилган Картернинг айтишича¸ АҚШ шундай қилган тақдирда мамлакатнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини амалга ошириши мумкин.
Гуантанамо қамоқхонасида террорчиликда гумон қилиниб қўлга олинган юзлаб маҳбуслар уч йилдан буëн суд қилинмасдан сақланмоқда.
Картерга кўра¸ Америка ҳарбийларининг нафақат Гуантанамо балки Ироқ ва Афғонистон қамоқхоналарида маҳбусларни таҳқирлангани ҳақидаги хабарлар АҚШ шаънига доғ туширмоқда.