АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд ва унинг норвегиялик ҳамкасби Кристин Деволд Норвегияда АҚШ ҳарбий жиҳозларини захира қилишни давом эттириш ҳақидаги битимга қўл қўйдилар.

Норвегия Мудофаа вазирига кўра¸ зарурат пайдо бўлганида ушбу ҳарбий жиҳозлардан АҚШ Норвегияни ҳимоя қилиш учун фойдаланади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Иккинчи жаҳон уруши пайтида Скандинавия мамлакатларини Совет ишғолидан ҳимоя қилиш мақсадида Норвегияда ҳарбий жиҳозлар захира қилишни бошлаган эди.