Туркия бош вазири Ражаб Эрдўғон БМТ Хавфсизлик кенгаши ташкилот бош котибининг Кипрнинг турклар яшайдиган қисмига нисбатан сиёсий-иқтисодий чекловларни камайтириш тўғрисидаги таклифларини шу пайтгача инобатга олмаётганидан таассуф билдирди.

“Биз Хавфсизлик кенгаши бош котибнинг мазкур масала юзасидан таклифларини қўллаб-қувватламаганидан қаттиқ афсусдамиз. Биз кипрлик туркларнинг изоляция қилинишига барҳам берилиши лозимлиги ва бу муаммо ижобий ҳал этилиши кераклигига тўлиқ ишонамиз”, - деди Эрдўғон.
Ўтган йилнинг апрель ойида ўтказилган референдумда кипрлик турклар Кипрнинг бирлашуви учун овоз берганди. Аммо уларни оролнинг греклар яшайдиган қисми аҳолиси қўллаб-қувватламаганди.
Бир ой ўтиб эса Кофи Аннан БМТ Хавфсизлик кенгашини Кипр оролининг турклар яшайдиган қисмини жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви чораларини кўришга чақирганди.