Ироқнинг Киркўк шаҳрида полициянинг икки офицери исёнчилар билан отишмада ҳалок бўлди.

Офицерлардан бири полковник унвонида бўлиб, полиция бўлимига раҳбарлик қиларди.
Басра шаҳрида ҳам полициянинг яна бир полковниги ўлдирилди.
Ироқ ғарбидаги Эл-Қайм шаҳри яқинида 16 кишининг жасади топилди. Уларнинг қатл этилгани ҳақиқатга яқин экани айтилмоқда.