Россиянинг Твер вилоятида гепатитнинг “А” тури билан оғриган беморлар сони тобора ортиб бормоқда.

Ҳозиргача 404 киши шифохоналарга ётқизилган бўлиб, уларнинг 97 нафари болалардир.
Қўшни Смоленск вилоятида ҳам сариқ касалига чалингани гумон қилинган 10 киши шифохонага ётқизилди.
Россия бош санитар врачи Геннадий Онишенконинг фикрича, гепатитга чалинаётганлар сони ортиб бораётганига қарамай, минтақада фавқулодда ҳолат жорий этиш шарт эмас.