Ироқ пойтахти Бағдод атрофида юз берган ҳужумларда камида 23 киши ҳалок бўлди¸ кўплаб одам жароҳатланди.

Словакиянинг Бағдоддаги элчихонаси олдида мина ўрнатилган машина портлагани оқибатида 4 киши яраланди.
Бағдод жанубида ироқлик қурувчилар тушган автобусга қилинган ҳужум натижасида 10 нафар қурувчи ҳалок бўлди.
Бугун эрталаб полиция кийимини кийган худкуш ҳужумчи полициянинг Бағдоддаги бош қароргоҳида ўзини портлатгани оқибатида камида 3 полиция зобити ҳалок бўлди. Ироқ Ички ишлар вазири Баëн Жабўрнинг маълум қилишича¸ ўзини портлатган худкуш собиқ полиция ходими бўлган.