Афғонистон ҳукумат расмийлари Россия матбуотида эълон қилинган Андижон воқеалари учун Афғонистонда жойлашган исломчи жанггарилар жавобгар¸ деган иддаоларини рад қилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот вакили генерал Муҳаммад Зоҳир Азимий “Афғонистонда террорчилар таълим оладиган марказлар бор¸ бу ерда террорчилар тайëргарликдан ўтиб Ўзбекистон ҳудудига ўтган¸ деган иддао асоссиздир”¸ - деб баëнот берди.
Пайшанба куни Интерфакс ахборот агентлиги тарқатган хабарда Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов яқинда Ўзбекистонда рўй берган ҳодиса Афғонистон ҳудудидан бошқарилгани ҳақида ишончли маълумотга эга эканлигини айтган эди.