Россия президенти Владимир Путин мамлакатга ташриф буюрган Британия Бош вазири Тони Блэр билан учрашди.

Учрашув Россия рахбарининг Москва чеккасидаги Ново-Огорева қароргоҳида бўлиб ўтди. Учрашув чоғида икки томонлама муносабатлар ҳамда Шотландияда келаси ой бўладиган Катта саккизлик саммити билан боғлиқ масалалар мухокама этилган. Учрашув сўнггида сўз олган Москва раҳбари Буюк Британия Катта саккизлик раиси ҳамда Европа Иттифоқининг бўлғуси раиси сифатида Россиянинг ушбу тузилмалар билан алоқаларини ривожлантиришга ёрдам беришига умид билдирди. Ўз навбатида Тони Блэр келгусида Европа Иттифоқи раиси сифатида Лондон ушбу Иттифоқнинг Россия билан алоқаларига кўпроқ эътибор беришига урғу берди.