Афғонистон жанубидаги Қандахор вилоятида қайта тиклаш ишларига жалб этилган америка ҳарбийларига қарши террорчилик амалиёти содир этилди.

Оқибатда тўрт нафар америка аскари жароҳат олган. Улардан бирининг аҳволи ниҳоятда оғир. Полициянинг хабар беришича, америка ҳарбийлари кетаётган автокарвон яқинида ичига қўлбола портловчи мослама ўрнатилган машина портлаган. Портлаш оқибатида яраланганларнинг бари Қандахордаги касалхонага олиб келиниб, уларга тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Портлашга масъулиятни маҳаллий толиблар зиммасига олишган.