Афғонистон расмийларининг маълум қилишича, пойтахт Кобулда ўткир ичкетар касаллиги билан оғриган икки ярим мингдан ортиқроқ бемордан 30 нафарида вабо касаллиги аниқланган.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маслаҳатчиси Абдуллоҳ Фаҳим вабо ҳолатлари оҳирги уч ҳафта ичида топилганини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳукумат ичимлик суви ҳафзаларини хлорин билан тозалаш бўйича тезкор чораларни кўрган.
Фаҳимнинг айтишича, ҳозиргача уч киши ўлгани қайд этилган, улардан бири ичкетардан ва камида иккиси вабодан кўз юмган.
Вазирлик вакилига кўра, вабо касаллиги Кобулнинг турли ҳудудалрида алоҳида ҳолларда қайд этилгани учун уни эпидемия, деб бўлмайди.
Кобулдаги ЮНИСЕФ ваколатхонаси вакили Озодлик радиосига мавжуд вазият ҳақида буларни хабар қилди.
ЮНИСЕФга маълум бўлишича, ўтган пайшанба кунига қадар Кобулдаги касалхоналарда вабонинг 30та ҳолати қайд этилган.
Кобулдаги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Абду Мўмин ҳам мазкур ҳолат юзасидан хавотирларга сабаб йўқилигини маълум қилди.