Тожикистон парламентининг қўйи палатаси мамлакат бош прокурори салоҳиятини ошириш ҳақидаги таклифни тасдиқлади.

Ушбу таклиф мамлакат прокураторасига терроризм¸ коррупция¸ наркотик моддалар контробандаси ва бошқа жиноятларни текшириш ва тергов қилиш бўйича кенгроқ ҳуқуқ беради.
Парламентнинг қонун чиқарувчи ва инсон ҳуқуқлари қўмитаси раиси Шерхон Салимовга кўра¸ мазкур таклиф ҳар бир тожикистонликнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлайди.
Бу таклиф кучга киришидан олдин уни парламентнинг юқори палатаси тасдиқлаши ва президент имзолаши керак.