Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Касимжўмарт Тўқаев Қозоғистон АҚШнинг мамлакатдаги иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга тайëр эканлигини билдирди.

Бугун Алматида очилган Халқаро тадбиркорлар анжуманида нутқ сўзлаган Тўқаев АҚШ Қозоғистонни хорижий сармояларнинг 50 фоизи билан таъминлайди¸ шу боис Остона АҚШнинг мамлакатдаги манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади¸ деб баëнот берди.
Тўқаев шунингдек¸ Қозоғистон қўшни Ўзбекистон ва Қирғизистонга яқинда рўй берган воқеалардан кейин ҳар қандай ëрдам беришга тайëр эканлигини ҳам таъкидлади.