АҚШ нинг нуфузли ноҳукумат ташкилоти бўлмиш Фридом Ҳауз Қирғизистон ҳукуматидан ўзбекистонлик қочқинларни Тошкент режимига қайтариб бермасликни сўради.

Ташкилот баëнотида қочқинларни депортация қилишни зудлик билан тўхтатиш¸уларнинг мустақил ҳуқуқшунослар¸инсон ҳуқуқлари фаоллари ва журналистлар билан учрашишига тўсқинлик қилмаслик ҳам талаб қилинади.
’’Депортация масаласини ҳал қилишдан аввал бу ердаги расмийлар жуда кўп жиҳатларни ҳисобга олиши керак. Қирғиз расмийлари ўзбекистонликларни ватанига қайтариб юборишни оқлаш учун МДҲ доирасидаги келишувларни келтиришмоқда. Аммо улар қочқинларни Ўзбекистонда нималар кутаëтганини яхши билишмайди’’¸ - деди Фридом Ҳаузнинг Қирғизистон дастури раҳбари Стюарт Кан Озодлик мухбирига.
Фридом Ҳаузга кўра¸ ўзбекистонлик қочқинлар расмий Тошкент қўлига топширилса¸уларнинг қийноққа солинишини тахмин қилиш учун жиддий асослар бор.
Ўзбекистон ҳукумати расмий Бишкекка босим кўрсатиб¸ Андижон воқеаларидан сўнг Қирғизистондан бошпана топган 133 қочқинни ўз ихтиëрига топширишни талаб қилмоқда.