АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишларича¸ жануб-ғарбий Осиëда Америка ҳаво кучларига қарашли Ю-2 русумлик жосуслик учқичи ҳалокатга учраган.

Кеча юз берган бу ҳалокат оқибатида учувчи нобуд бўлган¸ ҳозирда воқеа сабабларининг ўрганилаëтгани айтилмоқда.
Учқич ҳалокатга учраган мамлакат номи сир тутилмоқда¸ айни пайтда жануб-ғарбий Осиëга Яқин Шарқ минтақасининг ҳам кириши айтилмоқда.