Коллектив хавфсизлик шартномасига аъзо олти давлат саммити бугун Москвада иш бошлади.

Саммитда Арманистон¸ Беларус¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Россия ва Тожикистон президентлари иштирок этмоқда.
ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг Кремл расмийларидан бирига асосланиб билдиришича¸ саммит иштирокчилари ўз мамлакатлари ҳамда қўшни давлатлардаги хавфсизлик вазияти масалаларини муҳокама қилади.
Коллектив хавфсизлик шартномасига аъзо давлатлар миллий хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш мақсадида ушбу ташкилотга асос солинган.