Интернетгади Исломий саҳифалардан бирида “Ал-Қайда”нинг Ироқдаги раҳбари Абу Мусаб аз-Зарқавий томонидан тарқатилган хабарда айтилишича¸ Саудия Арабистони томонидан қидирувда бўлган “Ал-Қайда” етакчиларидан Абдуллоҳ ал-Рўшуд Ироқда АҚШ кучларига қарши жангда ҳалок бўлган.

Интернет орқали тарқатилган бу хабар ҳозирча бошқа манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.
Саудия Арабистонида бир қанча ҳужумлар уюштирганликда айбланган Рўшуд “Ал-Қайда” тармоғининг иккинчи етакчиси ҳисобланади. У бундан олти ҳафта олдин Ироққа келиб АҚШ кучларига қарши суннийлар гуруҳи билан бирлашган.