Россия расмийлари Афғонистонда жойлашган террористлар ва наркотик модда ишлаб чиқарувчилар Россия ҳамда Европа давлатларига таҳдид солаëтганини билдирди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон ва Россиядаги исломчи радикаллар террористларнинг Афғонистондаги қароргоҳларида тайëргарликдан ўтишини айтди.
Унга кўра¸ Россия маълумоти бўйича¸ Афғонистонда тайëргарликдан ўтган террорчилар Фарғона водийсига қайтиб келмоқда.
Лавров бугун Москвада НАТО Бош котиби билан учрашганидан кейин шундай баëнот берди.