Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов ва Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов бугун Душанбеда учрашиб¸ ҳарбий ва техникавий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Тарафлар шунингдек¸ Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси ҳамда Тожикистон аскарларининг Россия ҳарбий муассасаларида таълим олишлари масаласини ҳам кўриб чиқдилар.
Раҳмонов ва Иванов музокараларидан кейин Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгаши учрашуви расман иш бошлади.