Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев мамлакат ҳарбий харажатларини ошириш ҳақида қарор қабул қилинганини билдирди.

Алиевга кўра¸ бундай қарор қабул қилишга Россиянинг ўз ҳарбий кучларини Грузиядан чиқариб қўшни Арманистонда жойлаштириши сабаб бўлган.
Озарбайжон президенти бугун ҳарбий ўқув юртини битирувчилар учун уюштирилган тадбирда сўзлаган нутқида жорий йилда ҳарбий соҳага 300 миллион доллар ажратилишини айтди.
Ўтган йили бу рақам 175 миллион долларни ташкил қилган.