Афғонистоннинг шимоли-шарқида юз берган портлаш оқибатида олти нафар афғонистонлик ва икки нафар Германия аскари ҳалок бўлди.

Қундуз вилояти ҳокими Муҳаммад Умарга асосоланган хабарга кўра¸ портлаш шанба куни қўшни Таххор вилоятида дала қўмондонларидан бири қурол-аслаҳа омборини ҳукумат кучларига топшираëтган пайтда рўй берган.
Герания ҳарбий кучлари қўмондонлиги бу воқеа ҳақидаги хабарни тасдиқлади.
Германиянинг минтақадаги аскарлари қуролларни йиғиб олиш ва йўқ қилиш ишлари билан шуғулланади.