Япония расмийларининг маълум қилишича, Токио Украина ҳукуматидан 2000 ва 2001 йилларда Эрон ва Хитойга сотилгани гумон қилинаётган ракеталар хусусида текширув ўтказишни сўраган.

Япония мудофаа вазирлиги матбуот котиби бугун берган баёнотида вазирликда Украина Ха 55 русумли қанотли ракеталарни ноқонуний сотгани ҳақида маълумот борлиги айтилади.
Япония матбуотида хабар қилинишича, қанотли ракеталар собиқ иттифоқда ишлаб чиқилган ва ядровиш зарядларни ташиш имконига эга. Бундан ташқари, хабарларга кўра, Украина қанотли ракеталарни Шимолий Кореяга ҳам сотган бўлиши мумкин.