Бугун Польша Президенти Александр Квасневски Калининград шаҳрининг 750 йиллигига бағишланган маросимга Литва ва Польша расмийларини таклиф этмагани учун Россияни танқид қилди.

Германия ҳукумати матубот котиби ҳам Россиянинг Польша ва Литва раҳбарларини маросимга таклиф этмагани афсусли ҳол эканини айтди.
Москва Калининградда 1-3 июл кунлари бўлиб ўтадиган маросимга Германия канцлери Герхард Шрёдер ҳамда франция Президенти Жак Ширакни таклиф этди.
Россия ҳудуди бўлган Калининград шаҳри Польша ва Литва ўртасида жойлашган. Шаҳарга 1255 йилда немислар асос солган ва Кёнигсберг, деб номлаган. Иккинчи жаҳон уришидан сўнг бу ерлар Россия ихтиёрига ўтган.