Туркия Бош вазири Ражаб Тайип Эрдўғон Европа Иттифоқини “насронийлар уюшмаси” эмаслигини кўрсатишга чақирди.

Эрдўғониниг айтишича¸ аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган¸ аммо дин давлатдан ажралган Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлган тақдирдагина Европа Иттифоқи насроний давлатлар бирлашмаси эмаслигини намоëн қилиши мумкин.
Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши тўғрисида музокаралар олиб бориш 3 октябрдан бошланиши кутилмоқда. Аммо Иттифоқнинг янги Конституцияси хусусида Франция ва Ҳолландияда ўтказилган умумхалқ референдумларининг муваффақиятсизликка учрагани Туркиянинг иттифоққа қўшилиши масаласини орқага суриши мумкин.