Лавозимидан четлатилган Қирғизистон Президенти Асқар Ақаевнинг ўғли Айдар Ақаев ўзи ва оиласининг коррупцияга алоқадорлиги юзасидан текширув ўтказиш ортида сиëсий сабаблар борлигини таъкидлади.

У бугун Москвада Озодлик радиосига берган суҳбатида¸ “мени Қирғизистон ҳукумати коррупцияда айбламоқда. Бош прокурор Азимбек Бекназаров парламентдан депутатлигимни бекор қилишни сўраб¸ тергов бошлашга бўйруқ берган”¸ деб айтди.
“Фикримча¸ бу айбловларнинг аксарияти¸ айниқса¸ собиқ президент ва унинг оиласига тегишли мулкка оид масалалар ортида сиëсий сабаблар ëтибди. Комиссия икки ярим ойдан буëн иш олиб бормоқда¸ улар ўнлаб ва юзлаб ширкатлар бизнинг оиламизга қарашли эканини исботлаганини айтишмоқда”¸ - деди Айдар Ақаев.
У ўзининг отаси вояга етган Кемин туманидан Қирғизистон парламентига сайланган эди.