Россиянинг Доғистон республикаси маркази Махачқалада бомба портлаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди.

Доғистон прокурори ўринбосари Заур Исоевнинг билдиришича ҳалок бўлганлар орасида Россия аскарлари ҳам бор. Бомба ҳарбий юк машинаси ўтаëтган йўл бўйида портлаган.
Кейинги пайтларда Чеченистонга қўшни Доғистонда зўравонликлар кўпайиб бормоқда. Маҳаллий амалдорлар ҳаëтига суиқасдлар уюштирилмоқда¸ январ ойидан буëн 20 нафар милиция ходими отиб ўлдирилди.