БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги вакиллари Қирғизистондаги 450 нафар ўзбекистонлик қочқин тақдири ҳақида Ғарб давлатлари билан музокаралар олиб борди.

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги матбуот вакили Рон Редмонднинг айтишича¸ сўзлашувлар олиб борилаëтган давлатлар билан келишувга эришилганиган кейин ўзбекистонлик қочқинларни Қирғизистондан кўчириш ташкил этилиши мумкин.
Музокараларда Ҳолландия¸ Скандинавия¸ Канада¸ Австралия ва Янги Зеландия мамлакатлари расмийлари қатнашмоқда.
Май ойи ўрталарида Андижондаги намойишчилар ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилганида 500 дан зиëд фуқаро қўшни Қирғизистонга қочиб ўтишга мажбур бўлган эди.