Ироқнинг “Ал-Ироқия” телевидениесида сиëсий ҳажвия дастурини олиб борувчи журналист Холид ал-Аттар мамлакат шимолидаги Мосул шаҳрида номаълум қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди. Жума куни унинг жасади топилди. Чегара билмас мухбирлар гуруҳининг билдиришича¸ Ал-Аттар Мосулда ўлдирилган тўққизинчи журналистдир.