БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги ўз олдида Қирғизистондаги 450 нафар ўзбекистонлик қочқинни кўчириш масаласини ҳал қилиши зарурати турганлигини билдирди.

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги матбуот вакилининг Ню-Йоркда айтишича¸ Қирғизистон ҳукумати ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни амалга оширажагини билдирган. Аммо Тошкент ҳукумати мазкур қочқинларнинг жиноятчилар эканлигини иддао қилиб¸ уларни Ўзбекистонга қайтариб юборишни талаб қилмоқда¸ дейди БМТ вакили.
“БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги бугун Женевада фавқулодда йиғилиш ўтказиб¸ Қирғизистондаги 450 нафар ўзбекистонлик қочқинни кўчириш масаласини муҳокама қилади. Чунки Ўзбекистон Қирғизистонга босим ўтказиб¸ қочқинларни ватанларига қайтариб юборишни талаб қилмоқда”¸ - дейди БМТ вакили.
БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлигининг билдиришича¸ ўзбекистонлик қочқинлар масаласи жорий ҳафта ичида ҳал қилиниши керак эди¸ аммо бугунга қадар бу масала ўз ечимини топа билгани йўқ.
Музокараларда қатнашëтган Ҳолландия¸ Австралия¸ Канада ва Яги Зеландия мамлакатлари Қирғизистондаги ўзбекистонлик қочқинларга бошпана беришларини билдирмоқда.