Саудия Арабистонига қарашли Ал-Арабия телевидениесининг маълум қилишича¸ бугун пойтахт Риëд шарқида полиция билан қуролли жанггарилар ўртасида тўқнашув рўй берди.

Ал-Арабия телевидениесининг номини ошкор этмаган манбаларга асосланиб хабар қилишича¸ тўқнашув жараëнида қидирувда бўлган бир неча жанггари ҳалок бўлган. Ал-Арабия бу ҳақда тафсилий маълумот бермади.
Саудия Арабистони Усама бин Ладеннинг Ал Қайда гуруҳи тарафдорларининг зўравонликларига қарши кампания олиб бормоқда.