Бағдодда Покистоннинг Ироқдаги вакили кетаëтган кортеж ўққа тутилди¸ аммо ҳеч кимга зиëн-заҳмат етмади.

Бундан олдин Баҳрайннинг Ироқдаги элчиси хужум оқибатида яраланган эди.
Шунингдек Бағдоддаги Эрон элчиҳонаси олдида портлаш юз берди.
Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Айни пайтда Ироқда ўтган ҳафта ўғирлаб кетилган Миср элчисини қидирув ишлари давом этмоқда.
Мисрнинг Ироқдаги элчисини ким ўғирлагани ҳануз номаълум қолмоқда.