Эроннинг Миллий хавфсизлик кенгаши котиби¸ ядровий масалалар бўйича Европа Иттифоқи давлатлари билан музокаралар олиб борувчи расмийси Ҳасан Руҳоний ўз вазифасидан истеъфо берди.

Эроннинг расмий ИРНА ахборот агентлиги хабар манбаларига асосланиб билдиришича¸ Руҳоний ўз истеъфономасини Президент Муҳаммад Хотамийга тақдим этган. Аммо унинг вазифасидан истеъфо бергани сабаби ҳозирча номаълум.
Яқинда Эрон матбуоти Теҳрон ҳокими Маҳмуд Аҳмадийнежод президентлик сайловида ғалаба қозонганидан кейин Ҳасан Руҳоний истеъфо бериши мумкин¸ деб тахмин қилган эди.
Бироқ¸ Эроннинг Олий миллий хавфсизлик кенгаши матбуот вакили Али Оғамуҳаммадий Ҳасан Руҳонийнинг истеъфо бергани ҳақида тарқалган хабарни рад қилди.