АҚШ Президенти Жорж Буш Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақланаëтган маҳбусларга нисбатан яхши муносабатда бўлинаяпти¸ деди.

У бугун Копенгагенда Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссен томонидан қизғин кутиб олинганидан кейин террорчиликда қумон қилиниб¸ Гуантанамода сақланаëтган маҳбусларга яхши муомала қилинаëтгани ва қамоқхона халқаро Қизил хоч ташкилоти томонидан текширувлар ўтказиш учун очиқ эканлигини билдирди.
“Гуантанамодаги маҳбусларга яхши муомалада бўлинади. Халқаро Қизил хоч ташкилоти истаган пайтида текширувлар ўтказиши мумкин. Гуантанамо матбуот учун ҳам очиқ”¸ - деди Президент Буш.
Қизил хоч ва бошқа ташкилотлар АҚШни Гуантанамо қамоқхонасидаги маҳбусларни таҳқирлаганликда айбламоқда.