Лондон 2012 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Британия пойтахти 1908 ва 1948 йилларда ҳам Олимпиада мусобақалари мезбони бўлган эди.
Бугун Сингапурда Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан ўтказилган якуний сайловда Лондон Париж устидан ғалаба қозонди.
“Халқаро олимпия қўмитаси 2012 йилда ўтказиладиган 30 - Олимпиада ўйинлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтишини мамнуният билан эълон қилади”¸ - деди қўмита раиси Жак Рог.
2012 йилги Олимпиада мусобақаларини ўказиш учун номзодлари кўрсатилган Москва¸ Ню-Йорк ва Мадрид шаҳарлари овоз беришнинг дастлабки босқичида муваффақиятсизликка учрадилар.