Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг бугун маълум қилишича¸ қўшни Қозоғистонда ҳибсга олинган инсон ҳуқуқлари фаоли террорчиликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати матбуот вакили Олимжон Тўрақуловнинг айтишича¸ Андижондаги “Апелляция” инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Лутфулла Шамсиддинов террорчилик ва халқ орасида ваҳимали маълумотлар тарқатганликда айбланмоқда.
Миллий хавфсизилик хизмати матбуот вакилига кўра¸ Ўзбекистон ҳукумати Шамсиддинов ва “Апелляция” ташкилоти раиси Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг Андижон воқеаларига алоқаси борлиги ҳақида жиддий далилларга эгадир.
Зайнобиддинов 20 майдан буëн қамоқда сақланмоқда. 13 май куни ҳукумат кучлари Андижондаги намойишчиларни ўққа тутганларидан кейин юзлаб фуқаролар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра¸ воқеалар жараëнида бир неча юз одам ҳалок бўлган.
БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги Шамсиддиновнинг сешанба куни Қозоғистон ҳукумати томонидан ҳибсга олингани юзасидан жиддий ташвишланиш билдирди.