“Деннис” номли довул бугун Куба пойтахтига етиб келди.

Соатига 224 километр тезликда эсаётган бўрон дарахтларни илдизи билан қўпорди, электр таъминотини узди. Бироқ Гаванада талафот кўрилмади.
Аммо бу довули оқибати ҳозиргача Кубада 10 одам ва Гаитида 22 одам нобуд бўлди. “Деннис” довули якшанба куни кечқурун АҚШнинг Флорида ва Алабама штатлари қирғоқларига етиб келиши кутилмоқда.