Хитойнинг Сичуан вилоятида охирги 12 кун ичида рўй берган сув тошқинлари оқибатида 65 одам нобуд бўлди, 30дан ортиқ одам бедарак йўқолди.

Хитой ахборот агентликлари хабарига кўра, энг ёмон сув тошқини юз берган Дажоу шаҳрида 20 одам нобуд бўлган 250 минг одам бошпанасиз қолган. Табиий офатдан вилоятдаги икки миллион одам азият чеккан.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар Хитойда 800дан ортиқ одам табиий офатлар қурбони бўлди.