Куба оролидаги АҚШнинг Гуантанамо қамоқхонаси бошлиғи капитан Лесли Мак Кой ўз лавозимидан бўшатилди.

Бугун АҚШ ҳарбий флоти тарқатган маълумотга кўра, 2003 йил март ойида Гуантанамо қамоқхонасига бошлиқ этиб тайинланган Мак Койнинг лавозимдан кетиши “маҳбуслар иши”га алоқадор эмас.