Туркиянинг Чашма курорт шаҳрида портлаш юз берди.

Ахлат қутисига солинган бомба портлагани оқибатида камида 20 одам яраланди. Измир вилояти ҳокими Юсуф Зиё Оқсу касалхонага ётқизилган 20 одамнинг икки нафари чет эл фуқаролари эканини маълум қилди. Оқсуга кўра, яраланганлардан бири оғир аҳволда. Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.