Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида мухолифатнинг бир неча минг аъзоси намойиш уюштирди.

Улар ноябр ойида ўтказиладиган парламент сайловлари адолатли бўлишини талаб қилдилар. Намойишни уюштирган Озодлик блоки президент Илҳом Алиевни сайловлар эркин ва адолатли ўтишини таъминлашга чақирди.