Афғонистон ҳукумати расмийларига кўра, Толибон жанггарилари шанба куни жанубий Афғонистонда ўғирлаб кетилган олти нафар полиция ходимини қатл қилган.

Хилманд вилояти ҳокими Шер Муҳаммад Охунзоданинг бугун маълум қилишича, уларининг бошлари ва таналари Дешу туманининг Покистон чегараси яқинида топилган.
Кеча Толиблар ўтган ой йўқолган Америка ҳарбийси қатл этилганини даъво қилди. Аммо АҚШ ҳарбийлари Толиблар даъвосини тасдиқламади.