Британия полицияси расмийси душанба кунидан бошлаб Лондонда бизнес ва бошқа фаолият аввалгидек давом этишини билдирди.

Пайшанба куни Лондон метросининг учта линиясида ва бир автобусда портлашлар содир этилганидан кейин одамлар террорчиларни топишга ёрдам бериш мақсадида полиция идорасига ўша пайтда олинган минглаб фотосуратлар жўнатяпти.
Британия полицияси уч нафар шахс мамлакатнинг терроризмга қарши қонунига мувофиқ ҳибсга олинганини маълум қилди.
Италияда Рим папаси Бенедикт якшанба кунги ибодат чоғида одамларни террор актлари тўхтатилишини сўраб ибодат қилишга чақирди.
Айни пайтда, Лондон метросида қутқариш ишлари ҳамда портлашлар содир этган шахсларни қидириш давом этмоқда.