Қирғизистонда ўтган президентлик сайловларида давлат раҳбари вазифасини вақтинча бажараётган Қурмонбек Боқиев ғолиб чиқди.

Республика Марказий сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, сайловчиларнинг деярли 90 фоизи Боқиевга овоз берган. Унинг рақиблари эса тўрт фоиздан кўп фоиз овоз ололмаган. Сайлов натижалари эълон этилганидан сўнг, ўтказилган матбуот анжуманида сўз олган Бокиев:
"Халқ фуқаролик фаоллигини кўрсатди. Қашшоқлик, ишсизлик, нобарқарорлик ва мавҳумликдан чарчаган Қирғиз халқи ўзига йўл танлади", - деди.
Қирғизистонда ўтган сайловлар халқаро кузатувчилар тарафидан умумиятла адолатли ва эркин ўтди деб эълон этилган.