АҚШ ва Япония¸ Шимолий Корея ядро дастури борасидаги музокараларнинг янги босқичини мувоқлаштириш юзасидан келишиб олишди.

Ушбу қарор Токиода АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва Япония ташқи ишлар вазири Нобутаке Матимура томонидан имзоланди.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Райс мана буларни айтди:
"Биз масаланинг стратегик ечимидан жуда манфаатдормиз. Ҳақиқатдан ҳам Шимолий Корея ядровий қуролланишдан воз кечадими ? Чунки бу савол жавобисиз ҳар қандай музокоалардан наф йўқ", - деди АҚШ давлат котиби.