Қирғизистон МСК президентлик сайловида Қурмонбек Бакиевнинг ғолиб чиққанлигини расман эълон қилди.

"Биз Қурмонбек Бакиевни ва Қирғизистон ҳалқини бу ғалаба билан табриклаймиз. Боқий барарорлик сари дадил қадам қўйилди. Мамлакатда ўтказилган демократик сайловлар натижасида қонуний президент сайланди", - дейилади МСК баëнотида.
Янги сайланган Қирғизистон президенти Бакиев ўз сиëсий сафдоши Феликс Қуловни Бош вазир ўринбосари қилиб тайинлади. Августга мўлжалланган инагурация маросимидан сўнг Феликс Қуловнинг Қирғизистон бош вазири бўлиши кутилмоқда.