Қозоғистонда қўлга олинган¸ Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Лутфулло Шамсуддинов бугун озод қилинди.

Бу ҳақда БМТ қочқинлар идораси маълумот тарқатди.
Шамсутдинов ўтган ҳафтада Тошкент режими талабига биноан Қозоғистонда қамоққа олинган эди.
БМТ қочқинлар идораси вакили Рон Редмонтга кўра¸ Шамсуддинов ва унинг оиласи Европа мамлакатларидан бирига олиб кетилади. Шамсуддинов оиласига қочқин мақоми берилгунга қадар у Европа мамлакатларининг бирида яшаб туради.
БМТ вакили Қозоғистон ҳукуматнинг халқаро ҳуқуқ маëрларига риоя қилганини олқишлади.
Айни пайтда Тошкент режими Андижондаги қонли воқеалардан сўнг Ўзбекистонни тарк этган қочқинлар¸ мамлакатга қайтарилишини талаб қилмоқда.