Британия бош вазири Тони Блэйр, ҳукумат террорчиликка қарши кураш бўйича янги чоралар масласаини кўриб чиқишини билдирди.

Блэйр бу баёнотни бугун Британия парламентида қилган чиқишида берди.
Блэйрнинг айтишича, у раҳбарлик қилаётган ҳукумат Бирлашган Қиролликдан адоват уйғотувчи шахсларни чиқариб юбориш механизмларини кўриб чиқишини айтди.
Бош вазир шунингдек, Британия мусулмонлари билан Ислом динини нотўғри талқин қилиш ҳолларини бартарф этишда иш олиб боришни ваъда қилди.