Бугун Франция ўз миллий байрами¸ Бастилия кунини нишонламоқда.

Лондон портлашлари муносабати билан бугунги байрам ниҳоятда кескин хавфсизлик чоралари остида ўтмоқда. Париждаги ҳарбий парад ва тантаналарни қўриқлаш учун 5000 қўшимча полиция кучлари жалб этилган.
Байрам тантаналаридан сўнг берган анъанавий интервюсида Франция президенти Жак Ширак¸ бугун дунëда бирор давлатнинг терроризм таҳдидидан озод эмаслигини таъкидлади.