Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев мамлакат миллий хавфсизлиги билан боғлиқ қонунларга ўзгартиш киритувчи қонунга қўл қўйди.

Эндиликда Қозоғистоннинг ноҳукумат ташкилотлари¸сиëсий партиялар¸ матбуот ва диний фаолият ҳақидаги қонунлари кескинлашадиган бўлди.
Янги қонунга асосан¸ мамлакатда миссионерлик фаолиятининг янги талқини жорий этилди ва бундан буëн ҳукумат томонидан расман рўйхатга олинмаган ҳар қандай диний гуруҳ фаолияти таъқиқланади.
Айни пайтда¸жорий этилган ўзгаришга кўра¸ матбуот мамлакат хавфсизлиги билан боғлиқ маълумотни ошкор этганлик ва ҳукумат пропаганда деб талқин этган ахборотни тарқатганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин.
Қозоғистон депутатлари фикрича¸ бундай ўзгартишлар экстремизм¸терроризм ва уларни пул билан таъминлаëтганлар устидан яхшироқ назорат ўрнатиш учун жорий этилган.