Россиянинг ’’Татаристон ’’ ҳарбий кемаси устида иш бошлаган Каспий аксил-террор конференцияси очилишида президент Владимир Путин ҳам иштирок этди.

Россия Каспий флоти вице-адмирали Юрий Старцевнинг айтишича¸ конференцияда ҳарбий денгиз кучларининг терроризм¸ био-терроризм ва наркотиклар контрабандасига қарши курашга қандай ҳисса қўшиши масаласи муҳокама этилмоқда.
Старцевга кўра¸ Каспий бўйидаги давлатларнинг бари - Россия¸ Озарбайжон¸ Қозоғистон¸ Туркманистон ва Эрон бундай йиғинга қизиқиш кўрсатишган.
Путиннинг айтишича¸ конференция иштирокчиларини айни муаммолар бирлаштириб турибди.
’’Баримиз қарийб ҳар куни экология муаммолари¸наркотиклар контрабандаси ва терроризмга қарши кураш каби масалалардан кўз узмай турамиз. Айни пайтда¸ иқтисодий вазифаларимиз ҳам бир хил’’¸ - деди Путин.